Линклар

logo-print

Люксембургда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Мьянма, яъни собиқ Бирма ҳарбий раҳбариятига қарши эълон қилинган санкцияни янада кескинлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.


Тўлқин

Ушбу санкциялар Мьянма ҳарбий раҳбарияти инсон ҳуқуқларини бузаётгани учун жорий қилинган эди.
Қарорда Мьянма ҳарбийлари мамлакатдаги демократик мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжини ҳамон уй қамоғида ушлаб тургани айтилади.
Шу билан бирга йиғилишда оммавий қирғин қуролларини яратиш соҳасидаги ишларидан воз кечгани учун Ливияга қарши эълон қилинган санкцияларни бекор қилиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Бу борада Европа Иттифоқи расмийларидан бири Крис Паттен бундай деди:
“Мен расмий Триполининг халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлиги яхшиланди, деб ҳисоблайман. Кўп нарса ўтмишда қолиб кетди, энди Ливия билан муносабатларни мустаҳкамлаш вақти етди”.
XS
SM
MD
LG