Линклар

logo-print

Бағдод яқинидаги Садр шаҳарчасида ўрнашиб олган исёнчи шиалар беш кун давомида қуролларини пулга алмаштириши мумкин.


Тўлқин

Кеча Ироқ ҳукумати ва шиаларнинг радикал раҳнамоси Муқтадо Ас-Садр вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокарада шундай келишувга эришилган эди.
Ироқ Хавфсизлик вазири Қосим Довуд бу хусусда шундай деди:
“Биз бу ташаббуснинг Ироқнинг барча шаҳарларида жорий этилиши тарафдоримиз. Садр шаҳарчасида қуролларни қабул қилиш бўйича 3 марказ ташкил этилди. Бу беш кунга давом этадиган ихтиёрий тадбирдир”,.
АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд якшанба куни Ироққа қилган ташрифи пайтида, жумладан, бундай деган эди:
“Ироқда январ ойида ўтадиган сайлов олдидан исёнчиларнинг ҳужумлари яна кўпайиши кутилмоқда. Шу боисдан мен январгача бўлган вақт ичида иттифоқчи кучлар сонини қисқартириш имкониятини кўрмаяпман”.
Мосул шаҳрида эса бугун Америка ҳарбийлари автоколоннаси кетаётган йўлда портлаш содир бўлгани оқибатида бир неча аскар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар сони маълум эмас. Айни пайтда, Бағдод жанубида бугун исёнчиларнинг миномётдан ўққа тутиши оқибатида икки америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, беш киши яраланди.
XS
SM
MD
LG