Линклар

Афғонистонда бугун бошланиши лозим бўлган сайлов бюллетенларини санаш ишлари кечиктирилди.


Тўлқин

Аввал хабар қилганимиздек, мамлакат раҳбари Ҳамид Карзайнинг сайловдаги рақиблари овоз беришда қўпол қонунбузарликлар содир этилганидан шикоят қилган эди. Сайлов комиссиясига кўра, номзодларнинг шикоятлари кўриб чиқиш ва вазиятни тўла ўрганиш учун махсус комиссия тузилади. Овозларни санаш комиссия ўз ишини тугатгандан кейин бошланади. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Кобулдаги кузатувчилар гуруҳи раҳбари Роберт Барри бу хусусда шундай фикр билдирди:
“Афғонистон ва БМТ вакилларидан иборат сайлов комиссияси президентликка номзодлар талаби билан овоз бериш натижаларини бекор қилиш ўзини оқламайди, деган фир билдирди. Биз ҳам шу фикрга қўшиламиз.”.
XS
SM
MD
LG