Линклар

Элчи Крейг Мюррей: “Британия ҳукумати Ўзбекистонда ӄийноӄлар натижасида олинган маълумотлардан фойдаланмоӄда” (1-ӄисм)


Фарангис Саид 11 октябр, душанба куни Британиянинг нуфузли “Файнэншл Таймс” газетасида келтирилган хабар дарҳол бошӄа ахборот воситалари маълумотномаларидан ўрин олди. “Файнэншл Таймс” газетасига кўра, Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Крейг Мюррей Ташӄи ишлар вазирлигидаги раҳбарларига мактуб юборган.

Унда Мюррей Британия ҳукуматини Ўзбекистонда маҳбусларни ӄийнаш орӄали ӄўлга киритилган маълумотлардан фойдаланаётгани учун танӄид ӄилади. Элчи бу маълумотлар Лондонга АҚШ орӄали ўтганини таъкидлайди.

“Қийноӄӄа солинганлар айбига иӄрор бўлишга мажбур ӄилинаётир. Бу билан Ўзбекистон ҳукумати АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматларини ўзининг улар биргаликда террорга ӄарши курашаётганларига ишонтирмоӄчи. Бу маънавий, ӄонуний ва амалий жиҳатдан мутлаӄо нотўғри”, - дейилади Мюррейнинг бошлиӄларига юборган мактубида.

Элчи АҚШ ва Британия Ўзбекистон узатган маълумотлардан фойдаланиб, иккиюзламачилик сиёсатини олиб бораётганлигини таъкидлайди. Крейг Мюррей фикрича, бундай носоғлом ҳамкорлик натижасида расмий Лондон Ислом Каримов ҳукуматидан ӄийноӄларга чек ӄўйишни талаб ӄила олмайди.

46 яшар Крейг Мюррей Британиянинг энг ёш элчиларидан. У Ўзбекистонга элчи этиб 2002 йил август ойида тайинланган эди. Тошкентга боришидан кўп ўтмай, у ўзбекистонлик инсон ҳуӄуӄлари фаоллари ҳамда республикадаги дипломатик корпус намояндалари орасида яхши танилди. Бунга Мюррейнинг дипломатларга хос бўлмаган кескин чиӄишлари сабаб бўлди. 2002 йил 17 октябр куни “Фридом Хаус” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида Британия элчиси бундай деган эди:

”Афсуски, Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан уларнинг амалда ӄўлланилиши орасида улкан жарлик ётибди. Ўзбекистонда маҳбусларнинг ӄийноӄӄа солинаётгани яӄинда жаҳон ҳамжамияти диӄӄат марказидан ўрин олди.

Шундай дер экан элчи, бундай мисол келтирган эди:

“Қайнаган сув билан ӄийнаш натижасида ҳалок бўлган Авазов ва Олимов билан боғлиӄ даҳшатли ҳодиса халӄаро ҳамжамиятнинг жиддий ташвишига сабаб бўлди. Барчамиз бу алоҳида олинган, якка ҳодиса эмаслигини яхши биламиз.

Бу ва бошӄа чиӄишларида Британия элчиси Ўзбекистон ҳукуматини маҳбусларни ӄийнаш амалиётини тўхтатишга чаӄирган ва:

”Халӄӄа эркинлик бериш муӄаррар равишда анархия ва беӄарорликка олиб келади дегани эмас. Аслида жамиятда йиғилиб ӄолган ички босимнинг чиӄишига йўл ӄўймаётган нарса – таъӄиблардир. Айнан таъӄиблар ӄаршилик, адоват ва ижтимоий кескинликни келтириб чиӄаради,” - деган эди Мюррей.

Бундан бир йил олдин Крейг Мюррей Британияга чаӄиртириб олинганида биз Британия ТИВга мурожаат ӄилиб, ҳодисани шарҳлашни сўраган эдик. Ўшанда идора вакиллари Мюррей ўз ватани Шотландияда даволанаётганини айтиб, элчининг барча баёнотлари ТИВ раҳбарияти билан мувофиӄлаштирилганини таъкидлаган эди:

”Элчининг инсон ҳуӄуӄлари масаласидаги позицияси Британия ҳукумати томонидан ӄўллаб-ӄувватланган. Бунинг исботи сифатида шуни айтиш мумкин-ки, Британия Ташӄи ишлар вазирлигининг инсон ҳуӄуӄларига бағишланган йиллик ҳисоботидан элчи Мюррейнинг ўтган йил октябр ойида “Фридом Хаус” ташкилотининг Тошкент ваколатхонасида ӄилган чиӄишининг тўлиӄ матни ўрин олган.

Аммо элчи Крег Мюррейнинг кейинги танӄидлари нафаӄат Ўзбекистон ҳукумати, балки расмий Лондонга ҳам ӄаратилган. Хўш, бунга Британия ТИВ ӄандай муносабат билдирмоӄда? Инсон ҳуӄуӄлари фаоллари-чи? Улар элчининг сўнгги чиӄишини ӄандай баҳолашмоӄда? Бу саволларга жавобни лавҳанинг иккинчи ӄисмида топишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG