Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:09

Имтиёзли тиббий хизмат сифати нега паст?


Феруза Ўзбекистон қонунчилигида фуқароларга кафолатланган тиббий хизмат кўрсатилиши, аҳолининг кам таъминланган қатламлари дори-дармон билан бепул таъминланиши, текин даволаниши белгилаб қўйилган.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўровда қатнашганларнинг 50 фоизи мамлакатда кафолатланган тиббий хизмат мавжудлигидан, 46,2 фоизи эса имтиёзли тиббий хизмат турлари борлигидан хабардорлиги маълум бўлди. Сўров иштирокчиларининг 21 фоизи кафолатланган тиббий хизмат даражаси пастлигини, 13 фоизи тиббий муассасаларнинг техник жиҳозланиши умуман талабга жавоб бермаслигини билдирди.

Хўш, бугунги кунда Ўзбекистонда фуқароларга текин ва имтиёзли тиббий хизматлар ўз вақтида ва малакали даражада кўрсатилмаслигига сабаб нима?

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Нодира Жўраеванинг сўзларига кўра, текширувлар аҳолига тиббий хизматлардаги имтиёзлар ҳақида ахборот йўқлигини кўрсатган. Шунга қарамай, бу борадаги камчиликларга ижтимоий муаммоларни ҳам сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

Расмий маълумотларда тиббиёт муассасаларида имтиёзли ва текин хизмат кўрсатиладиган қатламга бериладиган дори воситалари етарли экани айтилади. Унда нега беморлар бундан бебаҳра қолмоқда?

Соҳа мутахассиси Рустам Халиловнинг таъкидлашича, имтиёз бўйича бериладиган дори-дармонлар кўп бўлиши мумкин. Лекин кўп дегани етарли дегани эмас. Муаммони ҳал қилиш учун иқтисодий асос зарур. Бундай асос эса йўқ.

Кузатувчи Мансур Тўлагановнинг фикрича, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар давомида тиббиёт ходимларининг моддий турмуш даражасини кўтариш масаласи ҳал этилмаётгани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд порахўрлик, таъмагирлик, ходимларнинг ўз вазифасини суиистеъмол қилиш ҳолатлари соҳа нуфузининг кўтарилишига тўсиқ бўляпти.
XS
SM
MD
LG