Линклар

Афғонистонда ўтган Президентлик сайлови ташкилотчилари шикоятларни кўриб чиқадиган уч кишидан иборат халқаро комиссиянинг икки аъзосини тайинладилар.

  • Ҳасанжон

Афғонистон Сайлов комиссиясига кўра, канадалик дипломат Крейг Йеннес ва швециялик сайловлар бўйича мутахассис Стаффан Дарнолф янги комиссиянинг аъзоси этиб тайинланди. Учинчи аъзони Европа Иттифоқи тайинлайди.
Маълумки, шанба куни Афғонистонда бўлиб ўтган сайловларда Президентликка номзодларнинг аксарияти бюлетенларга ёзиш учун ишлатилган ручкалар ва бармоқ изларини қоғозга туширишда фойдаланилган сиёҳлар сифати ёмонлигидан шикоят қилиб, сайловларга бойкот эълон қилган эди.
Халқаро комиссия мухолифат номзодларнинг шикоятини кўриб чиқмагунича, овоз варақаларини санаш ишлари бошланмаслиги билдирилди.
XS
SM
MD
LG