Линклар

logo-print

Россия ахборот агентликлари бугун тарқатган хабарга кўра, Россия чегарачилари шарқий соҳилда ўтказган рейдда беш нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

  • Ҳасанжон

Россиянинг “Биринчи канал” телевидениеси хабарига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россия сув ҳудудларида ноқонуний балиқ овлаётган кема бортида яширинган бўлган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати вакили Александр Иванов Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда:
”Ўзбекистон фуқаролари Жанубий Кореяга ноқонуний ўтишга уринган пайтда қўлга олинган” - деди.
Ўзбеклар Россия чегарачиларига Владивосток портида ишлаётганларини ва визалари муддати тугаганидан сўнг Жанубий Кореяга ўтиб кетиш ниятида эканликларини айтганлар.
XS
SM
MD
LG