Линклар

logo-print

Бугун АҚШ кучлари Бағдод шимоли-ғарбида исёнчиларга қарши операцияларни кучайтирди.

  • Ҳасанжон

Айни пайтда, радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг юзлаб тарафдорлари пойтахтда ўз қуролларини топширмоқда.
Сешанбага ўтар кечаси АҚШ учқичлари Фаллужа шаҳридаги машхур ресторанни бомбардимон қилди. Бунинг оқибатида рестораннинг икки нафар соқчиси нобуд бўлди.
АҚШ учқичлари Қаим яқинидаги ҳудудларни бомбардимон қилган. Касалхона расмийларига кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида, камида 15 ироқлик нобуд бўлган. Хит шаҳри ҳаво ҳужумига тутилганидан кейин касалхонага икки жасад олиб келинган.
Ироқ кучлари АҚШ аскарлари мадади билан Рамади шаҳридаги камида етти масжидда рейд ўтказди. Рейд давомида катта таъсирга эга бўлган Мусулмон уламолар уюшмасининг вилоят бўлими бошлиғи Абдул Олим ас-Саади ва яна олти киши масжидда қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG