Линклар

Ироққа шошилинч ёрдам керак, - деб баёнот қилди Ироқ Бош вазири муовини Баҳром Солиҳ донор мамлакатларнинг Токиода бўлиб ўтаётган халқаро конференциясида.

  • Сарвар Усмон

Анжуманда 50 давлат вакиллари иштирок этмоқда.
Солиҳ учрашув қатнашчиларидан Ироқни қайта тиклаш учун ваъда қилинган 14 млрд. долларли маблағни йиғиб беришни сўради. Шу кунгача мамлакатга бир неча юз миллион берилган холос.
Ироқ Бош вазири муовини Баҳром Солиҳ ўз чиқишида жумладан бундай деди:

"Биз сайлов арафасида турибмиз. Январда ўтадиган сайлов кунигача қолган уч ой мамлакат учун ҳал қилувчи муддатдир. Халқаро ҳамжамият ўтмиш иллатларидан қутулишимизда бизга жиддий кўмак кўрсатиш ниятида эканлигини Ироқ халқи кўриши ва тушуниши бениҳоя муҳимдир" .
XS
SM
MD
LG