Линклар

logo-print

Бугун Руминияда NATOга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда Афғонистондаги барча ҳарбий амалиётларга қўмондонлик қилишни NATOга топшириш тўғрисидаги АҚШ режаси муҳокама қилинди.

  • Сарвар Усмон

Германия Мудофаа вазири Петер Штрук бу режага қарши эканлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, NATO ҳарбийлари Афғонистонда террорчиликка қарши курашиш учун эмас, балки тинчлик ўрнатиш учун жойлаштирилган.
Шу кунда бу мамлакатда АҚШнинг 18 минг нафар ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган. 9 минг аскарли NATO контингенти эса, Кобул шаҳри хавфсизлигини таъминлаш билан банд.
Бироқ NATO Бош котиби Яап де Хооп Схеффер бундай деди:

"Афғонистонда вазифалари турлича бўлган кучларнинг мавжуд бўлиши бу мамлакатда узоқ муддатга қолишнинг идеал варианти эмас. Шунинг учун ҳам амалий режамизда икки кучни бирлаштириш мақсади белгилаб қўйилган. Масаланинг майда деталларини муҳокама қилаверамиз" .
XS
SM
MD
LG