Линклар

logo-print

БМТ бугун эълон қилган маълумотларга қараганда, Шарқий Европа ва собиқ СССРдаги ҳар уч боладан бири қашшоқликда кун кечирмоқда.

  • Сарвар Усмон

Ташкилот бугун эълон қилган ҳисоботда ўсмирлар орасида алкоголли ичимликлар ва наркотикларга ружу қўйганлар кўпайгани қайд этилган.
Оилаларнинг бузилиш ҳоллари ҳам кўпаймоқда. Натижада болалар тирик етимга айланиб қолаётир. Масалан, собиқ совет республикаларидан бири – Россияда қарийб 700 минг етим бола давлатга қарашли болалар уйларида яшайди.
БМТ Болалар Жамғармаси вакили Карел де Рой эълон қилинган ҳисобот тўғрисида гапириб, бундай деди:

"Бу сиёсатчилар ва давлат раҳбарларига иқтисодиётнинг ўсишидан тушган даромадларни қашшоқликка қарши курашга, барча болаларга бир хил имкониятлар яратишга, ўз мамлакатларингизда тенгсизлик даражасини пасайтиришга йўналтиринг, деган даъватдир" .
XS
SM
MD
LG