Линклар

logo-print

Ироқда оммавий қирғин қуролларида қўлланиши мумкин бўлган моддалар ғойиб бўлди


Арол Халқаро Атом Энергияси Агентлигига кўра¸ Ироқда ядровий¸ кимëвий ва биологик қурол яратишда ишлатилиши мумкин бўлган ускуналар ва моддалар ғойиб бўляпти. Агентликнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим қилган ҳисоботида айтилишича¸ ушбу моддалар изларини аниқлашга на АҚШ ва на Ироқ муваққат жиддий эътибор бермаган. БМТ вакилининг Озодлик радиосига айтишича¸ ташкилот қурол-аслаҳа иснспекторларининг Ироқ расмийларига қурол яратишда қўлланиши мумкин бўлган моддалар хавфсизлигини таъминлашда ëрдам қилишга тайëрлигини билдирган.

МБТ Ироқ ядровий иншоотлари хавфсизлиги хусусида хавотир билдирмоқда. Ўтган ой ташкилотнинг қуролларни назорат қилувчи гуруҳи Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган ҳисоботда айтилишича¸ Ироқ ҳукумати тонналаб темир-терсакларни мамлакат ташқарисига юборган. Улар орасида тақиқиланган СА-2 русумли ракеталар моторлари¸ кимëвий¸ биологик ва баллистик қуроллар учун қўлланадиган технологиялар бўлган.

Гуруҳ бошлиғи Демитри Перрикос фикрича¸ Ироқ бундай жиҳозларни назорат қилувчи махсус идорани ташкил этиши керак. БМТ вакилига кўра¸ агентлик бу масалада Ироқ ҳукуматига ëрдам беришга тайëр.

"Биз Ироқ биринчи навбатда бу жиҳозлар қаердалигини аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузишни таклиф қилдик. Шунингдек жиҳозларнинг қанчалик яроқлигини текшириб чиқиб¸ улар устидан назорат ўрнатиш керак"¸ - дейди БМТ вакили.

2003 йил март ойида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Ироқда уруш бошлаганларидан кейин оммавий қирғин қуролларини назорат қилувчи BMT мутахассислари мамлакатни тарк қилган эди. Лекин Ироқдан кетишдан олдин улар минглаб жиҳозларни белгилаб чиқишган. Улар орасида куйдирги касаллиги виручини яратишда ва кимëвий қуроллар ишлаб чиқаришда қўлланадиган ускуналар бўлган.

БМТ мутахассислари тайëрлаган ҳисоботда айтилишича¸ камида 42та ракета мотори Ироқдан ташқарига олиб чиқилган. Бу тўғрида ташвиш билдирган Оқ уй БМТ Хавфсизлик Кенгашини АҚШ ҳукумати Ироқ чегараларини мустаҳкамлаш ва бундай жиҳозларнинг мамлакатдан олиб чиқилишининг олдини олишда Ироққа ëрдам кўрсатганлигига ишонтирди.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучер бу хусусда бундай деди

"Қуроллар технологиясининг Ироқдан чиқиб кетишини олдининг олиш учун биз Ироқ ҳукумати билан экспорт соҳасини яхшироқ назорат қилиш бўйича бирга ишлаяпмиз. Ироқ муваққат ҳукумати ядровий моддалар нотўғри қўлга тушиб қолмаслигини таъминлаш бўйича иш олиб боряпти"¸ - деб таъкидлади Баучер.

Душанба куни Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Ироқдаги ядровий иншоотлардан мунтазам равишда ускуналар олиб кетилаëтгани хусусида ташвиш билдирди. Лекин Ироқнинг Фан ва Технология вазири кейинги пайтларда ядровий масалаларда катта ўғирликлар бўлмаганини ҳамда халқаро ташкилот вакиллари Ироққа келиб¸ вазитни ўз кўзлари билан кўришлари мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG