Линклар

logo-print

ЮНИСЕФ: собиӄ совет республикаларида миллионлаб болалар ӄашшоӄликда яшамоӄда


Фарангис Саид ЮНИСЕФ жамғармаси ӄошидаги Инноченти маркази 13 октябр куни эълон ӄилган ҳисоботида Марказий, Шарӄий ва Жанубий Европа ҳамда собиӄ Совет Иттифоӄи ҳудудидаги 27 мамлакатда ўтказилган тадӄиӄот натижалари акс этган. Ҳисоботда ӄайд этилишича, ўрганилган мамлакатларнинг деярли барида иӄтисодий ўсиш кузатилаётган бўлса-да, миллионлаб болалар ӄашшоӄликда яшаяпти.

ЮНИСЕФнинг Россия ва Беларусдаги вакили Карел де Рой муаммо хусусида бундай дейди:

”Иӄтисодий ўсиш болалар ӄашшоӄлигининг камайиши ва болалар фаровонлигига олиб келмади. Ҳисоботнинг асосий хулосаларидан бири айнан шу. Яна бир хулоса шундан иборат-ки, ёшлар орасида наркотиклар, алкогол, тамаки ва бошӄа моддаларга кашандалик кучайган” .

ЮНИСЕФ тадӄиӄот ўтказган 27 мамлакатдан энг камбағаллари Кавказ ва Марказий Осиё республикаларидир. Уларда соғлиӄни саӄлаш ва таълим соҳаларига ажратиладиган маблағ ҳажми ҳам бошӄа мамлакатларга ӄараганда энг паст. Бу мамлакатларда болаларнинг катта ӄисми камбағалликда яшамоӄда. Аҳолининг тез суръатлар билан ўсиши, айни ваӄтда ишсизлар сони ошаётгани болалар вазиятига ҳам салбий таъсир кўрсатяпти.

ЮНИСЕФ вакили Карел Де Рой ишсиз ота-она фарзандлари ҳам камбағалликда яшаши ҳаӄида гапиради:

”Улар мактабга бормай ӄўйиши мумкин ва кичик ёшдан бошлаб ишлашга мажбур. Уларнингн ривожланиш имконлари камаяди. Охир-оӄибат, ҳуӄуӄлари поймол ӄилинган, жамиятнинг тўлаӄонли аъзоси сифатида фаолият юрита олмайдиган авлод вужудга келади" .

Ӄашшоӄлик ва ишсизлик иӄтисодий миграцияга ҳам сабаб бўлмоӄда. Мигрант ота-онанинг фарзанди ҳам тегишли ҳаӄ-ҳуӄуӄлар ва имкониятлардан маҳрум. Хорижга иш излаб кетган одамнинг фарзанди уйида ӄолган таӄдирда, ота ёки онаси юбораётган пулга тўйиб овӄатланиши, кийиниши мумкин. Аммо, мутахассислар бу ҳолда бола ота-она меҳри ва тарбиясисиз ўсишини таъкидлайди. Бу эса боланинг наркотик ёки спиртли ичимликларга ружу ӄўйиши эҳтимолини оширади.

ЮНИСЕФ ҳисоботида минтаӄа ҳукуматларига вазиятни яхшилаш борасида тавсиялар берилади. Хусусан, иӄтисодий ўсиш натижаси, биринчи навбатда, ишсизлик ва ӄашшоӄликни бошидан кечираётган оилаларга ижтимоий ёрдам кўринишида акс этиши керак, дейилади ҳисоботда.
XS
SM
MD
LG