Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:42

Элчи Крейг Мюррей: “Британия ҳукумати Ўзбекистонда ӄийноӄлар натижасида олинган маълумотлардан фойдаланмоӄда” (2-ӄисм)


Фарангис Саид 11 октябр, душанба куни Британиянг нуфузли “Файнэншл Таймс” газетасида Британиянинг Тошкентдаги элчиси жаноб Крейг Мюррейнинг ўз раҳбарларига мактуб йўллагани маълум ӄилинди. Газетага кўра, мактубда элчи Мюррей Ўзбекистон ҳукумати маҳбусларни ӄийнаш орӄали олинган маълумотларни АҚШ ва Британияга узатаётганини таъкидлаб, Британия ҳукуматини расмий Тошкент билан ҳамкорлик ӄилмасликка чаӄирган. Хўш, Британия ТИВ бунга ӄандай муносабат билдирмоӄда? Инсон ҳуӄуӄлари фаоллари-чи?

Инсон ҳуӄуӄлари Ҳелсинки халӄаро федерациясининг раҳбари Аарон Роудз Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Крейг Мюррейнинг шу кунгача олиб борган фаолиятини ижобий баҳолайди:

”Фикримча, инсон ҳуӄуӄлари фаолларининг кўпчилиги элчи ишларини олӄишлайди, унинг ҳаӄиӄатпарварлигидан ниҳоятда миннатдор. Чунки у Ўзбекистондаги айрим ҳолатлар ҳаӄида очиӄчасига гапиришдан ӄўрӄмади. Ҳаӄиӄатни эса ҳазм ӄилиш осон эмас" .

2003 йил йил кузида элчи Британияга чаӄиртириб олинганидан сўнг, ТИВда Мюррейнинг шахсий иши кўриб чиӄилган эди. Вазирлик раҳбарияти буни элчи ҳаӄида айрим миш-мишлар тарӄалгани билан изоҳлаган. Уларга кўра, Мюррей ичкибозликка берилган ва ўз лавозимини суистеъмол ӄилган. Маълумотларга кўра, ТИВ раҳбарияти элчига ҳайфсан эълон ӄилган. Крейг Мюррей тарафдорлари, аслида, ҳайфсанга элчининг кескин чиӄишлари сабаб бўлган, деб ҳисоблашмоӄда.

Инсон ҳуӄуӄлари Ҳелсинки халӄаро федерациясининг раҳбари Роудз масала хусусида бундай дейди:

”Мюррейнинг ўз ишига бўлган ғайриоддий ёндашуви натижасида унинг шахсий иши ўрганилди. У, шунингдек, ҳам Британия ТИВ, ҳам Ўзбекистон идоралари томонидан ниҳоятда кескин танӄид ӄилинди" .

Британия матбуоти нафаӄат расмий Тошкент, балки Вашингтон ҳам элчи Мюррейнинг овозини ўчириш маӄсадида Лондонга босим ўтказганини ҳаӄида ёзган эди.

Бу сафар Мюррей танӄидини кўпроӄ Британия ҳукумати, хусусан ўз бошлиӄларига ӄаратди. Хўш, Британия ТИВ элчи фикрларига ӄандай жавоб бермоӄда?

Идора матбуот котиби Алан Ройтер Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда Крейг Мюррей бошлиӄларига мактуб ёзгани ҳаӄидаги маълумотларни тасдиӄлашдан бош тортди. Шу билан бирга у Мюррей Ўзбекистондаги инсон ҳуӄуӄлари масаласида ўз ӄарашларини билдирганини айтди. Овозини ёзиб олишимизни истамаган Британия ТИВ расмийси Мюррейнинг ҳозирда ватанида даволанаётганини маълум ӄилиб, у ҳамон Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида эканини таъкидлади.

Инсон ҳуӄуӄлари Ҳелсинки халӄаро федерацияси раҳбари Аарон Роудз элчи Мюррей позицияси маӄтовга сазовор эканини айтар экан, айни ваӄтда унинг раҳбарларига ёзган махфий мактуби ӄандай ӄилиб журналистлар ӄўлига тушиб ӄолгани савол уйғотади, деб ҳисоблайди:

”Бу бошӄа бир саволни ўртага ташлайди. У ҳам бўлса, эҳтиёткорлик ва фаросатдир. Эҳтимол, элчи ташвиш билдириб, тўғри ӄилгандир. Аммо мени ӄизиӄтираётган масала - ӄандай ӄилиб унинг мактуби матбуот диӄӄат марказига тушиб ӄолганидир" .

Аарон Роудз фикрича, Британия ҳукумати Мюррей кўтарган муаммолар бўйича иш олиб бораётган бўлиши мумкин. Элчи мактубининг кенг жамоатчиликка дастурхон ӄилиниши эса ушбу ҳаракатларга халаӄит бериши эҳтимоли бор, деб ҳисоблайди Роудз.

Элчи таӄдирига келсак, “Гардиан” газетасининг маълум ӄилишича, ҳозирда Британия ТИВ Крейг Мюррейни элчи лавозимида ӄолдириш-ӄолдирмаслик масаласини кўриб чиӄмоӄда.

Лавҳа сўнггида Мюррей ёзган мактубга яна бир бор тўхталсак. Элчи Британия раҳбариятини Ўзбекистон ҳукумати маҳбусларни ӄийнаш орӄали ӄўлга киритган маълумотлардан фойдаланётганликда айблаб, буни маънавий жиҳатдан оӄлаб бўлмайдиган сиёсат, деб баҳолайди.

Британия ТИВ вакили “Файнэншл Таймс” газетаси мухбири билан суҳбатда Британияга аксил-террор ҳаракатларини олиб боришда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар зарурлигини билдириб ўтган.

Инсон ҳуӄуӄлари Ҳелсинки халӄаро федерациясининг раҳбари Аарон Роудз ӄийноӄ натижасида олинган ҳар ӄандай маълумот шубҳали эканини таъкидлайди:

”Мен Ўзбекистонда бундай амалиёт бор ёки йўӄлигини аниӄ билмайман. Аммо ӄийноӄларни рағбатлантириш сиёсати маънавий мезонларни бузиш баробарида самарасиз эканига аминман. Чунки ӄийноӄлар натижасида ӄўлга киритилган маълумот мутлаӄо нотўғри бўлади" .-
XS
SM
MD
LG