Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:50

ЖИФ: “Финляндия энг раӄобатбардош, Россия эса энг коррупциялашган давлатдир”


Фарангис Саид 13 октябр куни бош ӄароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган “Жаҳон иӄтисодий форуми” ташкилоти дунё мамлакатларининг иӄтисодий раӄобатбардошлигига оид ҳисоботини эълон ӄилди.

Ташкилот дунё мамлакатларининг иӄтисодий раӄобатбардошлигига оид рейтингида Финляндияни биринчи ўринга ӄўйган. Скандинавия мамлакатларидан, шунингдек, Швеция, Норвегия ва Дания биринчи олтиликдан ўрин олган. Иккинчи ўринда АҚШ. Тўртинчи ўринни эса Тайван эгаллаган.

“Жаҳон иӄтисодий форуми”нинг раҳбари ва бош иӄтисодчиси Аугусто Лопес-Кларос чоршанба куни Нью-Йоркда уюштирилган матбуот анжуманида Скандинавия мамлакатларининг иӄтисодий кўрсаткичлари ҳаӄида бундай деди:

”Ушбу мамлакатлар ҳаӄида гапирадиган бўлсак, энг муҳими шунда-ки, улар барча кўрсаткичлар бўйича, масалан макроиӄтисодий вазият, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун яратилган ӄонуний база ва замонавий технологиялар жиҳатидан жуда кучли.

Европа давлатлари орасида Италиянинг рўйхатдаги ўрни, ўтган йилга ӄараганда, анча пасайган. Ҳисобот муаллифларига кўра, бунга, жумладан, Италиядаги мафия гуруҳларининг ғайриӄонуний иӄтисодий фаолияти ҳамда ҳукумат ва суд тизимидаги коррупция сабаб бўлган.

Мамлакатларнинг иӄтисодий раӄобатбардошлигини баҳолаш услубларига келсак, ташкилот тадӄиӄоти давомида дунёнинг 104 мамлакатида фаолият юритувчи ӄарийб 9 минг юӄори лавозимли тадбиркор орасида сўров ўтказган. Уларнинг ҳукумат идораларидаги бюрократия ва порахўрлик хусусидаги фикрлари ўрганилган. Шунингдек, тадӄиӄот доирасида солиӄлар декларациясини ӄандай тўлдиришдан тортиб, ходимни ишга олиш ва ишдан бўшатиш ӄандай олиб борилиши, ойлик маошларнинг ўзгарувчанлиги, давлат бюджетидан соғлиӄни саӄлаш соҳасига ажратиладиган маблағ ҳажми, тадӄиӄот институтлари фаолиятининг сифати каби масалаларга оид саволлар берилган. Ҳисобот тайёрлашда ОИТСнинг тадбиркорликка таъсири ҳамда мамлакат ичидаги темир йўлларининг аҳволи каби омиллар ҳам инобатга олинган.

Турли кўрсаткичлар бўйича АҚШнинг ўрни, ўтган йилга ӄараганда, ўзгармаган – у айни иккинчи ўринни эгаллаб келмоӄда. Жаҳон иӄтисодий форуми бош иӄтисодчиси Аугусто Лопес-Кларос АҚШ иӄтисодий вазиятига тўхталиб, бундай дейди:

”Биз ўрганган мамлакатлар орасида АҚШ замонавий технологиялар жиҳатидан энг ривожланган мамлакат экани шубҳасиз. Келаси 15-20 йил ичида мамлакатда жуда кўп ихтиролар ӄилинади. Шу сабабли Қўшма Штатлар иӄтисоди раӄобатбардошлиги жиҳатидан дунёнинг энг кучли мамлакатларидан бири бўлиб ӄолади.

Аҳоли сони бўйича дунёдаги икки энг йирик мамлакат бўлмиш Ҳиндистон ва Хитой иӄтисодиёти баланд суръатлар билан ўсаётганига ӄарамай, ушбу икки мамлакат иӄтисодиёти у ӄадар раӄобатбардош эмас. Жаҳон иӄтисодий форуми рейтингида Хитой 46чи, Ҳиндистон эса 55-ўринни эгаллаган.

Тадӄиӄот ўтказилган 104 мамлакатдан бештаси - собиӄ совет республикалари, хусусан Эстония, Литва ва Латвия ҳамда Россия ва Украинадир.

Эстония рейтинг бўйича 20 ўринни эгаллашга муваффаӄ бўлган. “Жаҳон иӄтисодий форуми” ташкилоти раҳбари Аугусто Лопес-Кларос ушбу мамлакатдаги иӄтисодий вазиятнинг ижобий тарафларига тўхталиб, бир мисол келтирди. Унга кўра, Эстонияда солиӄлар декларациясини тўлдириш ниҳоятда осон, буни ҳар бир киши ӄила олади. “Аммо Германияда бу ишни бажариш учун одам иӄтисодий фанлар номзоди бўлиши керак”, дейди Лопес-Кларос.

Россия 104 мамлакат ўртасидаги рейтингда 70 ўринни эгаллаган. Ҳисобот муаллифлари тадӄиӄот Кремлнинг “ЮКОС” нефт ширкатига ӄарши кампания бошлашидан олдин ўтказилганини маълум ӄилди. Уларга кўра, “ЮКОС” иши хорижий сармоядорларнинг Россияга бўлган ишончини анча пасайтирган. Бу эса, ўз навбатида, Россия иӄтисодиётининг раӄобатбардошлигига ҳам салбий таъсир ӄилган.

Давлат идораларидаги коррупция жиҳатидан Россиядаги аҳвол тадӄиӄот ўтказилган 104 мамлакат ичида энг ёмон, деб баҳоланган. Бюрократия ва ӄоғозбозлик ҳам мамлакатга хос бўлган энг жиддий муаммолардан бири экани ӄайд этилган.

Айни ваӄтда давлат томонидан соғлиӄни саӄлаш соҳасига ажратиладиган маблағ ҳажми бўйича Россия кўпгина мамлакатлардан ошиб, 8 ўринни эгаллашга муваффаӄ бўлган.
XS
SM
MD
LG