Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Путиннинг Пекинга ташрифи бошланди


Фарангис Саид Россия ва Хитой президентларининг учрашуви ҳар йили ўтказилади. Аммо бу сафарги саммит, айрим мутахассислар фикрича, икки давлат ўртасидаги муносабатларда бурилиш нуӄтасини ясаши мумкин.

Россиядаги “Коммерсант” газетасининг ёзишича, ҳамкорлик расмий Москва ва Пекинга нафаӄат террорчилик каби халӄаро муаммолар, балки сепаратизм каби ички муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни оширмоӄчи.

Лондонда жойлашган Халӄаро стратегик тадӄиӄотлар институти таҳлилчиси Адам Уордга кўра, Путиннинг Хитойга ташрифи давомида асосий эътибор икки масалага ӄаратилади:

”Улардан бири – энергетика масаласидир. Россия Хитойга катта миӄдорда нефт ва газ етказиб беради. Хитойнинг бу борадаги эҳтиёжлари тобора ошиб, импортга ӄарамлиги ҳам кучаяпти. Иккинчи масала – мудофаа соҳасидаги технологиялардир. Бу соҳада ҳам Хитой узоӄ йиллардан бери Россияга ӄарам.

Хитой энг кўп нефт ва газ сотиб олувчи давлатлардан бири ҳисобланади. 2003 йилда у Россиядан 5 миллион 250 минг тонна нефт сотиб олди. Бу, 2002 йилга ӄараганда, 70 фоизга кўп.

Шу йил 24 сентябр куни Россия ва Хитой бош вазирларининг учрашувидан бир неча кун олдин Россиянинг “ЮКОС” нефт ширкати Хитойга нефт экспортини тўхтатган эди. Ўшандан буён Хитой бу соҳада айрим муаммоларга дуч кела бошлади.

Пекинда Россия ва Хитой раҳбарлари нефт экспорти ва Узоӄ Шарӄни Хитой ва Япония билан боғлайдиган янги нефт ӄувурига оид масалани муҳокама ӄилиши кутилмоӄда. Лекин чоршанба куни Москвада Путин янги нефт ӄувури йўналиши мамлакат миллий манфаатларидан келиб чиӄӄан ҳолда белгиланишини маълум ӄилди.

Айни ваӄтда, маълумотларга кўра, ташриф давомида икки тараф Россиянинг “Газпром” ширкати билан Хитой миллий нефт корпорацияси ўртасида ҳамкорлик ҳаӄидаги шартномани имзолаши кутилмоӄда.

Россия ва Хитой ҳамкорлик ӄилаётган соҳалардан бири – аксил-террор ҳаракатларидир. Лондонлик мутахассис Адам Уорд масала хусусида бундай дейди:

”Россия ва Хитой Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти каби тузилмалардаги иштироки орӄали аксил-террорчилик масаласида ҳамкорлик ӄилмоӄда. Эътибори МОга ӄаратилган ушбу ташкилот чегаралар хавфсизлиги, яъни террорчилар кесиб ўтиши мумкин бўлган чегаралар хавфсизлигини таъминлаш каби масалаларда разведка хизматлари ўртасида ҳамкорликни рағбатлантиряпти.

Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга тўғаноӄ бўлаётган масала – Далай Лама маӄомидир. Дунё буддойилари руҳонийси Далай Лама расмий Пекин учун ҳаӄиӄий бошоғриӄ. У Хитойдаги коммунист режими билан чиӄиша олмай, 1959 йилда Хитой таркибидаги Тибетни тарк этиб, Ҳиндистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Ва ўшандан буён муҳожиратда яшайди. Далай Лама Россияга бир неча марта ташриф буюрмоӄчи бўлган. Аммо расмий Пекин бунга ӄаршилик кўрсатиб, Москвага босим ўтказганидан сўнг, Россия раҳбарияти буддойилар руҳонийсига рад жавобини берган. Шу билан бирга расмий Москва Россияда яшовчи 3 миллионлик буддойилар жамоаси хоҳишини эътиборсиз ӄолдира олмаслигини ҳам яхши тушунади. Шу боис, айрим кузатувчилар тахминларига кўра, Пекинда Путин Хитой раҳбарлари билан Далай Ламанинг Россияга сафар ӄилиши масаласини муҳокама ӄилади.
XS
SM
MD
LG