Линклар

Ғазодаги можаро тинч аҳоли аҳволини оғирлаштирмоқда

  • Фаррух Юсуфий

Кейинги икки ҳафта давомида Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасида кенг кўламли ҳарбий оперйиялар ўтказмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар давомида юздан ошиқ одам, шу жумладан бир неча болалар ҳам ҳалок бўлган. Бу ҳарбий операция Ғазо Минтақасида яшовчи бир миллиондан ортиқ фаластинликнинг шундоқ ҳам қийин ҳаётини янада оғирлаштирмоқда ва аҳоли норозиликларини кучайтирмоқда.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро давом этаркан, Ғазо Минтақасидаги тинч аҳолининг аҳволи ёмонлашиб бормоқда. Тўрт йил олдин бошланган интифада, яъни Исроилга қаршилик ҳаракати давомида Ғазодаги иқтисодий вазият анча оғирлашган. Минтақадаги бир миллион фаластинлик аҳоли Исроил ҳарбийлари ва Фаластин жангарилари ўртасидаги тўқнашувлардан азият чекмоқда.

БМТнинг Фаластин қочқиналари масалалари бўйича агентлигининг Ғазодаги вакили Пол Макканнинг Озодлик Радиосига айтишига кўра, охирги 12 ой ичида можародан азият чеккан фаластинликлар сони анча кўпайган.

«Охирги йил давомида бу муаммо нафақат иқтисодий муаммо бўлиб қолди. Деярли ҳар куни ракета ҳужумлари, аҳоли яшаш жойлари яқинида отишмалар рўй беради. Минтақага кириб келган булдозер ва танклар қочқинлар лагерларига қарата ўт очадилар»,- дейди БМТ расмийси.

Кейинги икки ҳафта ичида Ғазо аҳолисининг вазияти янада ёмонлашди. Фаластинлик жангарилар Исроил шаҳарларининг бирига қўлбола ракеталарини отганларидан сўнг Исроил армияси Ғазо Минтақасида кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошлаган.

Исроил Мудофаа Вазири Шаул Мофазининг айтишича, ушбу ҳаракатлар жангариларнинг Исроил шаҳарларига қарата ракета отишларининг олдини олишга қаратилган, ва ҳарбий оперция ўз мақсадига эришмоқда.

Лекин Фаластин маъмуриятининг Лондондаги ваколатхонаси матбуот котиби Ҳусам Зомлотнинг айтишига кўра, ҳарбий ҳаракатлардан асосан тинч аҳоли азият чекмоқда.

«Ғазо Минтақаси ичида хавфсиз зонани яратиш учун юздан ортиқ одам ўлдирилган, минглаб одамлар яраланган, юзлаб уйлар ер билан яксон қилинган»,- дейди Фаластин расмийси.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг орасида болалар ҳам бор.

Сешанба куни Ғазодаги БМТга қарашли мактаблардан бирида Ҳадир Имҳар исмли Фаластинлик 11-яшар қиз оғир яраланган. Ўтган ойда ҳудди шу мактабда ўз партаси олдида ўтирган яна бир 10 яшар қиз отиб ўлдирилган.

Бу ҳодисалар Исроил ва Фаластин ўртасидаги шундоқ ҳам таранг муносабатларини янада қийинлаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG