Линклар

Америка Қўшма штатларининг Аризона штатидаги Тампа шаҳрида АҚШ Президентилигига номзодлар ўртасида уюштирилган телемунозарада бир қатор муҳим масалалар юзасидан қизғин баҳс кўтарилди.


Демократлар номзоди Жон Керри ўзи рақиби — хозирги Президент Жорж Бушни яна кескин танқид қилди.“Президент Буш даврида ўртаҳоллар синфи вакиллари тўлайдиган солиқлар миқдори кескин ортиб кетди. Ижтимоий таъминот даражаси эса пасайди. Бунинг барчаси адолатсиз равишда амалга оширилмоқда. Қолаверса, Президент Буш бизни урушга олиб кирди. Ташқи сиёсат масалалари билан шуғулланар экан, бизни иттифоқдошларимиздан айирди”, — деди Жон Керри.
Ўз навбатида Буш ҳам эътирозларини билдирди.

“Бизни тинглаётган одамлар биз олиб борган солиқни камайтириш сиёсатининг фойдасини билиб туришибди. Агар сизнинг фарзандингиз бўлса, солиқларингиз озаяди. Рафиқангиз бўлса ҳам. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз бу борада имтиёзга эгасиз. Хавфсизлик масалаларига келганда эса, агар биз террорга қарши кураш йўлидан оғиб кетмасак, дунёда эркинлик ва демократия ўрнатилиши йўлида хизмат қилишда давом этсак, албатта, ўз хавфсизлигимизни таъминлай оламиз”, — деди Президент Буш.
Аҳоли ўртасида ўтказилган сўровларга кўра, ҳозирги вақтда Жорж Буш ва Жон Керрининг 2 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда ғолиб чиқиш борасидаги имкониятлари ўзаро тенгдир.

Бугун Страсбург шаҳридаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди чеченистонлик фуқароларнинг Россия Федерацияси устидан билдирган даъво аризаси юзасидан очиқ эшитувларни бошлайди.
1999-2000 йиллар давомида Россиянинг федерал қўшинлари олиб борган ҳаракатлари чоғида қариндошлари ҳалок бўлган 6 нафар чеченистонлик фуқаро даъвоси юзасидан учта иш кўриб чиқилади.
Айни жараёнда даъво аризаларини юридик жиҳатдан кузатиб боришни “Мемориал” ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG