Линклар

Токио шаҳрида 50 та донор мамлакат вакиллари иштирокидаги Ироқ халқаро анжумани ишини якунлади.


Анжуман иштирокчилари Ироқнинг тикланиши учун қўшимча маблағ ажратишни ваъда қилдилар. Жумладан, Еврокомиссия келгуси йили Ироққа 150 миллион доллар миқдорида ёрдам жўнатишини билдирди.
Ироқ ҳукумати аввал ваъда қилинган ёрдамлар мамлакатга жуда секинлик билан бораётганини билдирди. Бу борада Ироқ ўтиш даври ҳукумати аъзоси Меҳди ал-Хафид шуларни билдирди:

“Ваъда қилинган нарсаларни тезроқ амалга оширишимиз керак. Вазиятнинг аввалгидек давом этиши бизнинг умидларимизни оқламаяпти”.
Бу Ироқ ўтиш даври ҳукумати аъзоси Меҳди ал-Хофиднинг сўзлари эди.
Бундан аввал Ироқ 14 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам ваъда қилинган эди. Ҳозирга қадар мамлакатга жўнатилган маблағ бир неча юз миллион долларни ташкил этган, холос.
XS
SM
MD
LG