Линклар

Афғонистонда бўлиб ўтган Президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Президент Ҳамид Карзай ўз рақибларидан анча кўп овоз олган.

  • Ҳасанжон

Муборак рамазон ойи бошлангани муносабати билан бугун сайлов варақаларини санаш вақтинча тўхтатилган. Афғонистон Марказий сайлов комиссиясининг расмий Интернет саҳифасида эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳозиргача беш вилоятда тахминан 26 минг сайлов бюллетени саналган. Ундан 15 минг 98тасидаги овоз Карзай номзоди учун берилган. Бу 59 фоизни ташкил этади. Карзайнинг сайловлардаги асосий рақиби, собиқ Маориф вазири Юнус Қонуний сайловчиларнинг 17 фоиз, Абдурашид Дўстум эса 13 фоиз овозини олган. Президентлик сайловларининг якуний натижаси октябр ойи охирида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG