Линклар

Ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Россия пойтахти Москва ташқарисида Ўзбекистоннинг бир фуқароси, Чита шаҳрида эса Хитойнинг бир фуқароси ўлдирилган.

  • Ҳасанжон

Маҳаллий милиция маълумотига кўра, пайшанба куни кечқурун тўрт номаълум шахс Москва яқинида жойлашган Долгопрудний шаҳарчасида Ўзбекистоннинг ўша шаҳарда ишлаётган икки фуқаросига ҳужум қилган. Жиноятчилар икки ўзбекни аввал калтаклаб, кейин пичоқлаган. Ҳужум оқибатида икки ўзбекнинг бири воқеа жойида ўлган, иккинчиси яраланган холда касалхонага келтирилган. Мазкур воқеа Россиядаги ирқчилик билан боғлиқ навбатдаги қотиллик, дея баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG