Линклар

Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан бўшатилган Крейг Мюррей саломатлигига путур етгани учун Британия ҳукуматини маҳкамага тортиш ниятида эканини билдирди.

  • Ҳасанжон

Пайшанба куни Британия Ташқи ишлар вазирлиги Крейг Мюррей эгаллаб турган лавозимидан бўшатилганини эълон қилди. Вазирлик фикрича у юқори лавозимли расмий ва ҳамкасб сифатида ишончни йўқотган.
Крейг Мюррей ББС радиоси мухбирига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ва қамоқхоналарда маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётганини танқид қилганидан кейин ўз раҳбарлари уни лавозимидан бўшатиш ҳаракатига тушиб қолганларини маълум қилган. Крейг Мюррейга кўра, ўзига нисбатан асоссиз айбловлар туфайли унинг асаблари бузилган, қон босими кўтарилган.
XS
SM
MD
LG