Линклар

logo-print

Россия Президенти Владимир Путин бугун Пекинда Хитой Бош вазири Вен Жибао билан учрашди.

  • Ҳасанжон

Путиннинг Хитойга ташрифи Россия билан Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 55 йиллигига тўғри келди.
Пайшанба куни уч кунлик ташриф билан Хитойга борган Владимир Путин Президент Ху Цзинтао билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари бир қатор шартномаларни имзолади. Маросимдан кейин Ху Цзинтао: ”Эълон қилинган қўшма декларация Хитой билан Россия ўртасидаги чегара билан боғлиқ масалалар хал қилинганини англатади. Икки мамлакат ўртасидаги 4 минг 300 километрли чегара тинчлик белбоғи ва дўстона ҳамкорлик рамзи бўлиб қолади ҳамда икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқалар ривожига хисса қўшади” - деди Хитой раҳбари.
Владимир Путин шанба куни Хитойдан Тожикистонга расмий визит билан жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG