Линклар

logo-print

Ироқнинг Фаллужа шаҳридаги исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётлар давом этмоқда.

  • Ҳасанжон

Жумага ўтар кечаси ҳаво ҳужумлари уюштирилганидан сўнг, бугун АҚШ қўшинлари шаҳар атрофидаги позицияларни эгаллади. Аммо қўшинлар шаҳарга бостириб кирмади. Улар Фаллужа шаҳрига олиб борувчи йўлларга текширув пунктлари ўрнатмоқда.
Айни пайтда, Фаллужадаги етакчи диний уламо Шайх Маҳмуд Абдул Азиз АҚШ ҳарбийлари уюштирган ҳужумларига норозилик билдиришга чақирди.
Шунингдек, бугун Бағдод жанубидаги полиция идораси яқинида худкуш террорчи машинага ўрнатилган бомба портлатгани оқибатида ўн одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG