Линклар

logo-print

Деҳқонобод мактаблари кимнинг эсидан чиққан?


Фирдавс Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги баъзи қишлоқлар аҳли ўзларини юқоридаги раҳбарларнинг эсидан чиқиб қолган ҳисоблайди. Чунки бу қишлоқлардаги шароитга ҳавас қилиб бўлмайди.

Ойбек номидаги собиқ ширкат хўжалиги ҳудудидаги 20 га яқин катта-кичик қишлоқларга элтувчи йўл йўлга ўхшамайди. Оққишлоқ, Эгрисув сингари йирик аҳоли пунктларида ҳам, майда қишлоқларда ҳам тиббий хизмат йўқ ҳисоби. Мактаблардаги аҳвол эса бундан қолишмайди.

Толқишлоқ, Полвонсой, Дўконхона қишлоқлари аҳлининг 400 га яқин фарзанди таълим оладиган Ғафур Менглиқулов номидаги ўрта мактаб ўқитувчиларидан бирининг айтишича, синфхоналар зах, жиҳозлар ниҳоятда эски. Мактаб 1946 йилда қурилган бўлиб, бу ердаги жиҳозлар ўша даврдан қолиб кетган. Мактаб авария ҳолатида. Сентябрь ойидан буён мактабда деярли дарслар ўтилмаган. Ўқитувчиларда ҳам таълим беришга қизиқиш йўқ. Чунки муаллимлар 6 ойдан буён маош олмаган.

Маълум бўлишича, Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг аксариятида аҳвол шундай. Уларнинг кўплари яроқсиз ҳолга келиб қолган. Янгиларини қуриш эса ҳеч кимнинг эсига келмаётир.
XS
SM
MD
LG