Линклар

Москва яӄинида Ўзбекистон фуӄароси ўлдирилди


Фарангис Саид Шу ҳафта давомида Россияда ирӄчилик ва радикал миллатчиликнинг тобора кучайиб бораётганини намойиш ӄилувчи уч ҳодиса рўй берди.

Чоршанба куни Санкт-Петербург шаҳрида бир вьетнамлик ўлдирилди. Университет талабасига 15-20 одам ҳужум ӄилган.

Жума куни Подмосковьедаги Долгопрудний шаҳрида 4 киши икки ўзбекистонликни ӄаттиӄ калтаклади, сўнгра пичоӄлаб кетди. Ўзбекистонликлар Долгопруднийда ишлаган. Улардан бири ҳодиса жойида ўлди. Иккинчиси оғир аҳволда шифохонага етказилди.

Айни шу куни Россиянинг Чита шаҳрида 2 киши бир хитойликни пичоӄлаб кетган. Полиция ӄотилларнинг маст бўлган ёш йигитлар эканини маълум ӄилди.

Россия бўйича канадалик мутахассис, Москвада нашр этиладиган “Москоу Таймз” газетасининг собиӄ мухаррири Эндрю Форманек ирӄчилик ва радикал миллатчилик сабаблари хусусида бундай дейди:

”Ирӄчилик ва фашизмнинг кучайиши ҳамда скинхедлар ҳаракати ёйилишининг сабабларини, назаримда, россиялик ёшлар келажагининг номаълумлигидан ӄидириш керак. Менимча, аксарият россияликлар келажакка пессимизм ва умидсизлик билан ӄарайди. Бундай вазиятда энг осон йўл - бегуноҳни айблаш. Кўпгина россияликлар, айниӄса, маълумотсиз одамлар ўз муаммолари сабабларини бошӄалардан ӄидиришга ҳаракат ӄилади.

Эндрю Форманек фикрича, бундай вазиятда Вьетнам, Африка ёки Кавказ ва МО фуӄаросини айблаш осонроӄ. “Чунки улар жоҳил ёш йигитнинг кўзига дарров ташланади”, дейди суҳбатдошимиз.

Россияшунос фикрича, ирӄчиликни йўӄ ӄилиш учун мамлакатда ижтимоий ва иӄтисодий муаммоларни ҳал этиш лозим.

Аммо, Эндрю Форманек Россия ҳукумати муаммони ҳал этишга мойил эмас, деб ҳисоблайди:

”Муаммо яна шунда-ки, расмийлар уни ҳал этишни истамайди. Масалан, Москвада милиция ходимлари ирӄчиликда, яъни рус бўлмаган одамга ёмон муносабатда бўлиш бобида ҳатто скинхедлардан ҳам ўтиб тушади, деб ҳисоблайман.

Суҳбатдошимизга кўра, сўнгги йилларда сиёсий партиялар орасида миллатчилар кўпайиб бормоӄда. Турли дин ва халӄлар орасида толерантлик, бағрикенгликка даъват этувчи сиёсатчилар ва депутатлар эмас, балки миллатчилик ва рус халӄини бошӄа халӄ ва элатлардан устувор ӄилиб кўрсатишга уринаётганлар оддий халӄ орасида кўпроӄ обрўга эга, дейди Эндрю Форманек ва буни Россиянинг ҳозирги даврдаги умумий ривожланиши йўналиши ҳамда даражаси билан тушунтиради.

Унинг фикрича, россиялик ёшлар орасида толерантлик ва бағрикенгликни кучайтиришга ӄаратилган тушунтириш ишлари олиб борилганида ҳам, муаммони ҳал этиш ӄийин бўлади:

”Одамлар билимини ошириш, албатта, яхши нарса, лекин, очиғини айтадиган бўлсам, менимча, Россия ҳали тараӄӄиётнинг у даражасига етмаган. Турмуш даражасини кўтаришдан бошлаш керак ишни. Чунки, ўзи фаровон яшаётган одамгина бошӄаларга яхши муносабатда бўлади. Акс ҳолда, у ўз ӄийинчиликлари учун бошӄаларни айблашга шошилади. Бу – одам табиати.
XS
SM
MD
LG