Линклар

Бугун эрталаб насронийларнинг Бағдод атрофидаги бир неча черковларида бомба портлашлари содир этилди. Натижада биноларга зарар етди¸ аммо талафот кўрилмади.


Арол

Ироқ Ички ишлар вазири матбуот вакили Аднан Абдулраҳмоннинг айтишича¸ бешта черковда портлаш юз берган. Ҳужум Ироқдаги оз сонли насронийлар жамоасига қарши уюштирилган.
Кейинроқ яна бир портлаш олтинчи черков ëнида юз берган. Касалхона яқинида содир этилган бошқа бир портлашда бир табиб ҳалок бўлган ва 9 киши жароҳатланган.
Ушбу портлашлар АҚШ ва Ироқ кучлари чет эллик қўзғолончилар ҳамда Абу Мусаб аз-Зарқавий етакчилигидаги жанггариларни бартараф этиш мақсадида Фаллужани қуршовга олганида содир этилган.
XS
SM
MD
LG