Линклар

Афғонистон тарихида биринчи бор ўтказилган президентлик сайловида берилган овозларни санаш бугун яна давом этдирилади.


Арол

Кеча Рамазон ойи бошланиши муносабати билан сайлов бюллетенларини санаш бир кунга тўхтатилган эди. Жума куни БМТ ва Афғонистон қўшма сайлов комиссияси сайлов бюллетенларидан бир фоизи санаб чиқилгани ва муваққат ҳукумат Президенти Ҳомид Карзай 58 фоиз¸ собиқ Маориф вазири Юнус Қонуний ҳамда генерал Абдурашид Дўстумлар 16 фоиздан овоз олганини маълум қилди. Сайловнинг сўнгги натижалари шу ойнинг охирида эълон этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG