Линклар

Белорусияда бугун парламент сайлови ва Лукашенкога учинчи муддатга президент этиб сайланиш ҳуқуқини бериш бўйича референдум бўлиб ўтди.


Тўлқин

Белорусия Марказий сайлов комиссияси парламент сайлови ва референдумни ўтган деб ҳисоблаш мумкинлигини эълон қилди.
Референдумга фақат бир масала — президентлик лавозимига бир кишининг икки муддатдан ортиқ сайланишини тақиқловчи конституция бандини бекор қилиш масаласи қўйилган эди. Агар сайловчилар мазкур банднинг бекор қилинишини ёқлаб овоз берса, 10 йилдан буён президентлик лавозимини эгаллаб турган Александр Лукашенко ўз номзодини учинчи муддатга ҳам қўйиш имконига эга бўлади.
Белорусия ҳукумати сайловда қонунбузарликлар бўлганлиги тўғрисида ҳеч қандай шикоят тушмаганлигини таъкидламоқда.
Аммо “Озодлик” радиоси мухбири хабарига кўра, узоқ давом этган овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликлар кузатилган.
XS
SM
MD
LG