Линклар

logo-print

Америка қўшинлари Фаллужа шаҳридаги исёнчилар истеҳкомларига ҳужум уюштиришда давом этмоқда.


Тўлқин

Ғарб оммавий ахборот агентликлари хабарига кўра, Америка танклари ва авиацияси шаҳарнинг шарқий ҳудудини ўққа тутмоқда. Гувоҳларнинг маълум қилишича, исёнчилар томонидан уларга миномётлар ва ракета снарядлари билан жавоб зарбалари қайтариляпти.
Бундан олдин Америка ҳарбийлари ўтган тунда Абу Мусаб Аз-Зарқавий гуруҳи жойлашган истеҳкомлар ўққа тутилганлиги тўғрисида хабар қилган эди.
Ироқ ҳукумати агар Фаллужа шаҳар ҳокимияти Аз-Зарқавий ва унинг тарафдорларини ҳарбийлар қўлига топширмаса, шаҳарга кенг кўламдаги ҳужум уюштирилишини маълум қилди.
Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр мавзесидаги қурол топшириш пунктида бомба портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG