Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

“Ёшлар” муаммолардан холи эмас


Саида Ўзбекистон радиосининг “Ёшлар” канали ташкил этилганига 6 йил тўлди. “Ҳамма учун, ҳамма вақт” шиори асосида ишлайдиган бу радиоканал ўтган вақт давомида нималарга эришди, қандай муаммоларга эга?

Журналист Умида Каримованинг сўзларига қараганда, “Ёшлар” радиоканали тингловчиларга ахборот етказишда мамлакатдаги FM радиолари орасида етакчилардан ҳисобланади. Канал давлатга қарашли бўлгани учун унинг ахборот олиш ва узатиш имконияти кенг.

Журналист ва бошловчи Раъно Алиеванинг таъкидлашича, ҳозир каналда ишлаётган ёшлар ўзлари тайёрлаган материалда кўрсатилган муаммога кўпинча бир ёқлама ёндашади.

Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекситон радиоси раҳбари Фахриддин Низомовнинг айтишича, бугунги кунда “Ёшлар” радиоси бир кеча кундузда 20 соат давомида жонли эфирга чиқади. Канал ўз олдига қўйган мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Бироқ бу йўлда муаммолар ҳам йўқ эмас. Масалан, кадрлар масаласида анча оқсаш бор. Адабий тил меъёрларига амал қилмаслик, эфирдаги бачканаликлар бошқа FM радиоларидаги каби “Ёшлар”да ҳам мавжуд.
XS
SM
MD
LG