Вилоятдаги кекса журналистлардан бири Сувон Соқиевнинг сўзларига қараганда, шўро даврида чиққан “Қашқадарё ҳақиқати” газетасида танқидий мақолалар кўплаб босилган ва кучли муносабат уйғотган. Бу мақолаларда танқид қилинган объект ёки субъект, албатта, юқори ташкилотларнинг тегишли муносабатисиз қолмаган. Газета вилоят нашри бўлса-да, унинг аудиторияси жуда катта бўлиб, оддий халқ ҳам қизиқиб ўқиган. Бунинг сабаби шуки, партия идораларининг газетага эътибори жуда кучли эди.
Журналист Пўлат Гадоевнинг таъкидлашича, шўро даврида газеталарга катта эътибор берилгани нашрларнинг нуфузи ортишига, журналистларнинг касбига садоқатига сабаб бўлган. Ўша йилларда таҳририят ходимларига ҳатто уй берилган.
1960 йилда Қашқадарё Сурхондарё вилоятига қўшилгач, “Қашқадарё ҳақиқати”ни нашр этиш тўхтатилди. 1964 йилда Қашқадарё вилояти қайтадан ташкил этилгач, газета яна чиқа бошлади.
Маълум бўлишича, шўро даврида вилоятда 20-30 минг нусхада чиқадиган туман газеталари ҳам бўлган. Бугунги кунда Қашқадарёда вилоят, туман ва тармоқ газеталари сони 30 дан ортади. Аксарият туман газеталари тиражи минг нусхага ҳам етмайди.
С.Соқиевнинг фикрича, вилоят матбуотидаги ҳозирги аҳвол газеталар халқ орасида ўз обрўсини йўқотгани билан изоҳланади. Яъни газетада рухсатсиз жиддий танқидий мақола босилмайди. Босилган тақдирда ҳам муаллиф ёки муҳаррирнинг пайини қирқиш ҳаракатлари бошланади. Қолаверса, журналистларда дадиллик етишмайди.