Линклар

Триполи шаҳрида Африканинг беш давлати — Судан, Миср, Ливия, Чад ҳамда Нигерия етакчилари иштирокида саммит бўлиб ўтди.

  • Барно Анвар

Саммитда иштирок этган давлат раҳбарлари Дарфурдаги низони Африка Итиффоқи мамлакатлари ёрдамида тўхтатиш чора-тадбирларини муҳокама этдилар.
Эслатиб ўтамиз, Дарфурда қуролланган араб гуруҳлари қора танли аҳолига нисбатан зўравонлик қилмоқда. 2003 йилнинг феврал ойидан буён вилоятда 10 минглаб одам қурбон бўлди. Бир ярим миллионга яқин аҳоли эса ўз юртини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Бундан бироз вақт муқаддам БМТ Хавфсизлик кенгаши агар Судан ҳукумати Дарфурдаги зўравонликларни тўхтатмаса, Суданга қарши санкция эълон қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG