Линклар

Россия Президенти Владимир Путин бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё ҳамкорлиги” ташкилоти саммитида чиқиш қилди.

  • Барно Анвар

Путин Ироқдаги жанггари гуруҳларнинг ҳаракатлари — АҚШ Президенти Жорж Бушга қарши қаратилган ҳаракатдир, деди.
“Халқаро террорчилар Жорж Бушнинг иккинчи муддатга сайланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишмоқда. Агар уларнинг мақсади амалга ошса, улар албатта, ўзларини АҚШ ва айни вақтда халқаро антитеррор коалицияси устидан ғолиб, деб ҳисоблашади ва буни нишонлашади. Биз эса АҚШ халқининг сайлов чоғидаги ҳар қандай қарорини ҳурмат билан қабул қиламиз ва танланган номзод билан ўзаро муносабатларимизни давом эттирамиз”.
XS
SM
MD
LG