Линклар

АҚШнинг Флорида штатида мамлакат Президентилиги учун муддатидан олдин сайлов бошланмоқда.

  • Барно Анвар

АҚШ қонунчилигига биноан у ерда сайлов участкалари умумий сайлов бошланадиган муддатдан 15 кун аввал очилади.
Флорида штатидаги сайлов натижасига катта аҳамият берилади. Шанба куни мамлакатнинг ҳозирги Президенти Жорж Буш бу штатда бўлди. Эслатиб ўтамиз, Буш Республикачилар партияси томонидан иккинчи муддатда Президентликка номзод қилиб кўрсатилган. Демократлар томонидан номзод Жон Керри эса Флорида штатига якшанба куни борди ва сайловчилар олдидаги чиқишида бундай деди:
“Сиз фақатгина Америка Қўшма Штатларининг Президентини эмас, балки озод дунёнинг етакчисини сайлаяпсиз. Ер юзининг барча нуқталарида одамлар бу сайлов натижаларини кутишмоқда”.
АҚШ да ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, Президентликка номзодлар ўртасидаги рақобатда ҳозирча Жорж Буш сал илгарилаб турибди.
XS
SM
MD
LG