Линклар

Беларус Марказий сайлов комиссиясидан олинган расмий хабарга кўра, кеча бўлиб ўтган референдум чоғида сайловчиларнинг 77 фоиздан ортиғи мамлакат Президенти Александр Лукашенканинг учинчи муддатга президентлик учун номзодини қўйишига розлигини билдириб, овоз берган.

  • Барно Анвар

Лекин мухолифат вакиллари таъкидлашича, референдумда кўплаб қонунбузарликлар рўй берган ва Лукашенкани қувватлаб овоз берганлар, аслида, 40 фоиздан камроқ.
Шунингдек, якшанба куни Беларусда Парламент қуйи палатасига ҳам сайловлар бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, мавжуд 110 депутат ўрнига 107 номзод сайланган. Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошинага кўра, мухолифат вакилларидан бирорта номзод сайловдан ўтмаган.
Сайловлар ҳақида Беларус Парламентининг собиқ раиси Станислав Шушкевич шундай фикр билдирди:
“Бу ерда сайловлар бўлди, дейиш ўринсиз. Бу ерда сайлов бўлгани йўқ. Оммавий равишда қалбакилик бўлди. Мени ташвишлантираётгани шуки, МДҲ давлатлари, Россия томони сайловларда ҳаммаси рисоладагидек бўлди, деб тасдиқлашлари мумкин” . деди Беларус Парламентининг собиқ раиси Станислав Шушкевич.
XS
SM
MD
LG