Линклар

Бағдодда мина ўрнатилган автомобил портлаши оқибатида 7 киши нобуд бўлди, 20 киши жароҳатланди. Мосул шаҳрида эса миналаштирилган автомобиллар портлаши оқибатида сўнгги икки кун ичида 14 киши нобуд бўлгани айтилмоқда.

  • Барно Анвар

Бугун Америка ҳарбийлари жума куни Фаллужа шаҳрида қўлга олинган Холид Хамоуд ал-Жумайлини озод қилди. Жумайли музокараларда иштирок этаётган исёнчилар гуруҳини бошқараётган эди. Озод этилган шайх Фаллужа шаҳри кўчаларидаги оломонга қарата шундай деди:
“Менинг фикримча, Фаллужа аҳолсига кутилмаган ҳужумлар, уй-жойларнинг вайрон бўлиши ва аёлларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган тинчлик керак эмас. Одамлар асл тинчликни ҳоҳламйди. Шаҳардаги бугунги ҳолатни эса тинчлик, деб бўлмайди”.
Мана бир неча кундирки, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Фаллужа шаҳрининг исёнчилар жойлашган, деб ҳисобланган нуқталарига ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ияд Алавий агар исёнчилар жанггари гуруҳ раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавийни топширмасалар, Фаллужа шаҳрини ҳужум билан қўлга олишини маълум қилди. Абу Мусаб Зарқавий коалиция кучларига нисбатан қўпорувчилик ҳаракатларини олиб борганлик ва кўплаб ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG