Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:47

Ташаббус гуруҳи рўйхатга олинмади


Турғунбек Ўзбекистонда ўтказилажак парламент сайловига мухолифат вакиллари ташаббус гуруҳлари орқали қатнашишни режалаштирган. Хабарларга қараганда, Андижонда ташаббус гуруҳ тузиш учун вилоят сайлов комиссиясига мурожаат қилинганда, уни рўйхатга олиш рад этилган.

Мухолифатдаги партиялар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини бирлаштирган “Давра кенгаши” мувофиқлаштирувчиси Акбаржон Ориповнинг сўзларига кўра, вилоят сайлов комиссияси ташаббус гуруҳ тузиш учун рўйхатга олиш муддати тугаганини айтиб, гуруҳнинг ҳужжатларини қабул қилмаган. “Давра кенгаши” фаоллари мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида сайлов комиссиясига мурожаат этган. Комиссия котиби Муҳаммадқодир Қўчқоров уларга ташаббус гуруҳларини рўйхатга олиш муддати ўтганини, бундан кейин бу гуруҳларнинг ҳужжатлари қабул қилинмаслигини тасдиқлаган.

“Давра кенгаши” фаоли Исроил Холдоров вилоят сайлов комиссияси қонунбузарликка йўл қўяётганини таъкидлади.

“Сайлов тўғрисидаги қонунда депутатликка номзод кўрсатиш сайловга 65 кун қолганда бошланиши белгиланган. Лекин вилоят сайлов комиссияси масъуллари сайловгача 75 кун борлигига қарамай, рўйхатга олишни рад этяпти”, деди у.

Демократик ташаббуслар маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Дилшод Тиллахўжаевнинг фикрича, расмийларнинг бу ҳаракатлари мамлакатда демократияга йўл қўйилмаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Марказ аъзолари сайлов тўғрисидаги қонунда демократияга тўсиқ бўлиши мумкин бўлган 200 тага яқин ҳолат борлигини ҳисоблаб чиққан. Бундан эса мустақил ташаббус гуруҳлари орқали кўрсатилган номзод депутатликка сайлана олмаслигига ишонч ҳосил қилинган. Демократик ташаббуслар маркази шу сабабли сайловга бойкот эълон қилган.

Вилоят сайлов комиссияси котиби М.Қўчқоров “Озодлик” мухбири билан суҳбатда ҳам ташаббус гуруҳлари тузиш муддати тугагани, бу қонун доирасида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG