Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:13

“Беларусни сўрайсиз, ўзимизда ҳам шу-ку!”


Феруза “Озодлик” мухбири Беларусда мамлакат Президентининг учинчи муддатга сайланиши юзасидан ўтказилган референдум ҳақида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганишга ҳаракат қилди.

Беларусда мамлакат Президентлигига бир кишининг неча муддат сайланиши мумкинлиги юзасидан референдум ўтказилди. Гап шундаки, Беларуснинг амалдаги раҳбари А.Лукашенко конституцияга биноан икки муддатга Президентликка сайланган. Аммо у учинчи муддатга ҳам сайланиш ва бу ҳақда конституцияга ўзгартириш киритишга рухсат сўраб, референдум ўтказишга қарор қилди.

18 октябрь куни мазкур референдум натижалари эълон қилинди. Беларус Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, референдум иштирокчиларининг 77,3 фоизи А.Лукашенконинг учинчи муддатга мамлакат раҳбарлигига сайланишини маъқуллаб овоз берган.

“Озодлик” мухбири мана шу референдумга ўзбекистонликларнинг муносабатини ўрганиш мақсадида кўча сўрови ўтказди.

“Беларусни сўрайсиз, ўзимизда ҳам шундай бўлди-ку”, деди суҳбатдошларнинг биринчиси.

Сўралганларнинг баъзилари А.Лукашенконинг бу хатти-ҳаракатлари демократияга зидлигини, икки муддатдан ортиқ мамлакатга раҳбарлик қилиш номақбул эканини таъкидлади. Уларнинг фикрича, Президент курсисига ёпишиб олмасдан, бошқа сиёсатчиларга ҳам мамлакатни бошқаришга имконият бериш зарур. А.Лукашенконинг маъмурий механизмлар орқали ўз қарорини тасдиқлатиб олгани халқни қўғирчоқ қилиб ўйнатишдан бошқа нарса эмас.

Кўча сўрови иштирокчиларининг кўпчилиги А.Лукашенко учинчи марта ҳам Беларус Президентлигига ўз номзодини қўйиш имкониятига эга бўлганини эшитиб бош чайқаб қўя қолди. Сўралганларнинг аксарияти эса тирикчилик ўтказиш учун елиб-югуриб, дунёда бўлаётган муҳим воқеалардан бехабар қолаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG