Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:36

Попда ҳатто 1-синф ўқувчилари ҳам пахта термоқда


Ўзбекистонда ҳатто кичик синфлар ўқувчилари ҳам пахта теримига жалб қилинаётгани ҳақида маълумотлар бор. Маълум бўлишича, теримга иштирок этаётган ўқувчиларнинг касалликка чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Кучли ёмғир ёққани учун 15 октябрь куни Фарғона водийсида пахта теримига ҳеч ким чиқмади. Ёмғирдан сўнг аҳолини теримга мажбурий жалб этиш кампанияси янада кучайтирилди.

Наманган вилоятининг Поп туманидаги 50-болалар боғчаси хўжалик мудираси Олтиной Қосимованинг сўзларига қараганда, туманда ҳатто 1-синф ўқувчилари ҳам пахта теримига мажбуран олиб чиқилмоқда. У бу ҳақда туман халқ таълими мудирасига айтганида, мудира бу сиёсат экани, сиёсатга эса аралашмасликни маслаҳат берган.

Тиббиёт фанлари доктори Жўрабек Ражаббоевнинг таъкидлашича, вояга етмаганлар пахта йиғим-теримига жалб этилиши оқибатида улар орасида турли касалликлар кўпаймоқда.

“Ҳали ёш, балоғатга етмаган организм ташқи муҳит таъсирига жуда берилувчан бўлади. Совуқ тушиб қолди. Бунинг оқибатида бўғин касалликлари, ангена, ревматизм, нафас олиш йўллари яллиғланиши хасталиклари келиб чиқмоқда”, деди у.
XS
SM
MD
LG