Линклар

logo-print

АҚШ Президентлигига номзодлар ўртасида Ироқдаги ҳарбий амалиётлар ва терроризмга қарши кураш каби муҳим масалалари устида баҳслар давом этмоқда.

  • Барно Анвар

Демократлар номзоди, сенатор Жон Керри ҳозирги Президент Жорж Буш ҳақидаи бундай деди:
“Президент Ироқ масаласида тўғри иш юритаяпман ва хатоларга йўл қўймаяпман, деб ўзига ортиқча ишонмоқда. Ваҳоланки, Ироқ ишидаги ҳақиқат аста-секин юзага чиқмоқда ва 2 ноябрдаги сайлов кунида бу уни қийин вазиятга солиб қўяди”.
Республикачилар партияси томонидан иккинчи муддатга президентликка номзод қилиб кўрсатилган Жорж Буш ҳам ўз навбатида Жон Керри АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр терактларига қадар дунёнинг қандай бўлганини нотўғри тасаввур қилаяпти чоғи, деган фикрни билдирди.
“Сенатор Керрининг терроризмга қарши кураш масаласига ёндашувига биноан, террорчилар Американи ўққа тутганларидан кейингина, уларга қарши ҳаракат қилиш керак. Буни “11 сентябр позицияси” дейиш мумкин ва менимча, бу йўл билан ўз мамлакатимизни ҳеч ҳам ҳимоя қила олмаймиз”, — деди АҚШ Президенти Буш.
Мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига кўра, ҳозирга келиб ҳар икки номзоднинг имкониятлари ўзаро тенглашган.
XS
SM
MD
LG