Линклар

logo-print

НАТО Бош Котиби Яап де Хооп Схеффер айни кунларда Бишкекка расмий ташрифини давом эттирмоқда.

  • Барно Анвар

Схеффер Афғонистонда барқарорликни ўрнатаётган халқаро кучларга ёрдам бераётгани учун Қирғизистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.
“Афғонистон НАТОнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз мамлакатдаги сиёсий жараёнларни қўллаб-қувватлаймиз. Бу анча муваффақият билан ўтган сайловларгагина эмас, балки баҳорга белгиланган парламент ва муниципал сайловларга ҳам таалуқлидир. Мен ўйлайманки, бутун Марказий Осиё минтақаси, шу жумладан, Қирғизистон ҳам Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишида муҳим роль ўйнаши мумкин”, — деди НАТО Бош Котиби.
XS
SM
MD
LG