Линклар

Бугун АҚШ ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Беларусда бўлиб ўтган Парламент сайловлари ва референдум халқаро нормаларга мос келмагани ҳақида баёнот берди.

  • Барно Анвар

АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер бу борада бундай деди:
“Биз Беларус халқига ўз истагини эркин ва адолатли равишда билдириш имконияти берилмаганидан чуқур афсусдамиз. Овоз бериш жараёни ва овозларни ҳисоблаш чоғида ҳукумат томонидан бир қатор жиддий қонунбузарликлар қилингани халқаро кузатувчилар томонидан қайд этилган. Бизга маълумки, референдум кунида овоз бериш участкаларида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари бутунлай бошқа манзарани акс эттирмоқда”.
Бу АҚШ Давлат Департаменти вакилининг сўзлари эди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Александр Лукашенка учинчи муддатга президентликка номзодини кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Парламент сайловларида эса қуйи палата депутатлигига кўрсатилган мухолифат вакилларидан бирор бир номзод ўтмади. Мухолифат томони ҳукуматни референдум ва сайлов натижаларини қалбакилаштирганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG