Линклар

logo-print

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Котиби Кофи Аннан бугун Лондонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилди.

  • Барно Анвар

Аннан Ироқдаги исёнчиларга қарши кураш оддий ироқликларни коалиция кучларига қарши қайраб қўймаслиги керак, деди.
“Сиз иккита уруш олиб бораяпсиз. Сиз ироқликларнинг ақли ва юраги учун курашмоқдасиз ва айни вақтда зулмни тўхтатишга ҳаракат қилаяпсиз. Бунда бир мақсад иккинчисига мос келиши керак. Сиз шундай ҳаракат қилишингиз керакки, хавфсизликни таъминлаётганингизда ироқликлар сиз тараф бўлсин”, — деди БМТ Бош Котиби Кофи Аннан.
Бугун Бағдод шаҳридан 40 километр шимолда жойлашган Ироқ Миллий Гвардияси бош қароргоҳи миномётдан ўққа тутилди. Қурбон бўлганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ. “Франс-Пресс” агентилиги берган маълумотларга кўра эса, 4 киши қурбон бўлган, кўплаб одамлар жароҳат олган.
Шунингдек хабарлардан берилишича, Рамади шаҳрида Америка ҳарбийлари ва исёнчилар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG