Линклар

Бағдодда “CARE” халқаро гуманитар ташкилотининг Ироқ бўлими раҳбари Маргарет Хассан ўғирлаб кетилди.

  • Барно Анвар

“Ал-Жазира” араб телеканали орқали ўғирланган Хассан ўз ҳужжатларини кўрсатаётгани тасвирланган видеоёзув намойиш этилган. Бу ёзув Маргарет Хассанни ўғирлаган жанггарилар гуруғи томонидан тайёрлагани айтилмоқда.
“Ал-Жазира” телеканали маълумотларига кўра, айни гуруҳ ҳозирча ўз номини билдирмаган ва ҳеч қандай талаб ҳам қўймаган.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири айни ҳодиса муносабати билан бундай деди:
“Мен “CARE” ташкилоти Ироқ бўлими раҳбари Маргарет Хассаннинг ўғирлангани ҳақидаги хабаридан жуда хавотирдаман. Маргарет Хассан 30 йилдан буён Ироқда ироқликларнинг манфаати учун ишлаётган эди”.
XS
SM
MD
LG