Линклар

Минскда норозилик тадбирлари

  • Абдулла Искандар

Якшанба куни Беларусда бўлиб ўтган референдум ва сайловнинг дастлабки натижаларидан норозилик билдириб намойишга чиққанлардан 46 нафари сешанба куни қўлга олинган эди. Қўлга олинган намойишчилардан 12 нафари чоршанба куни суд қилиниб 10-15 кунлик қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Баъзиларга эса жарима солинди. Намойишчилар якшанба куни ўтказилган референдум ва сайловда ҳукумат томонидан сохтагарчиликларга йўл қўйилганлигини айтишмоқда. Айни фикрни ғарб кузатувчилари ҳам билдиришди.

Беларус пойтахти Минскда ички ишлар ходимлари томонидан жорий қилинган хавфсизлик чораларига қарамасдан мухолифат ўз норозилигини билдиришда давом этмоқда.

Сайловдан кейин икки кун давомида Минск кўчаларида намойишчилар ўз норозилигини изҳор қилишди:

Намойишчилар Лукашенкасиз Беларус деган шиорларни ҳайқиришди. Айниқса ëшларнинг "Зубр" " Ëш гвардия" ташкилотлари норозилик тадбирларида фаол қатнашди.

Минскдаги Ижтимоий-сиëсий тадқиқотлар институти вакили Александр Соснов бу борада мана буларни билдирди:

"Икки кун давомида намойишга чиққан ëшларни калтаклашди¸аммо улар ўз норозиликларини билдиришда давом этмоқда. Намойишчилар орасида нафақат ëшлар¸ балки Стантевич¸ Лебедко каби таниқли сиëсий арбоблар ҳам бор. Сешанба куни Лебедко ярадор бўлиб касалхонага ëтқизилди¸

Бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра мухолифат партияларидан ҳам бир неча номзодга депутатлик ўринлари тегадиган бўлди. Буни Беларус шароитида катта ютуқ деса бўлади.
Аммо шунга қарамасдан мухолифат норози.
Беларус МСК га кўра¸ референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 70 фоизи амалдаги Беларус Президенти Александр Лукашенканинг учинчи муддатга номзодини яна мамлакат раҳбалигига қўйишини ëқлаб овоз берган.
Бу 2006 йилга мўлжалланган Президентлик сайловида иштирок этиш учун Лукашенкaга ҳуқуқий имкон яратди.

Александр Лукашенко 1994 йилдан бери мамлакатни бошқармоқда.

Мухолифат Беларусда яккахокимлик режими узоққа чўзилишидан норози.

Мухолифат сайлов сохтагарчиликлардан иборат бўлди демоқда.
Бу сохтагарчиликлар ҳақида гапиришга журъат этганлар эса калтакланмоқда. Яна Александр Соснов гапларига қулоқ берсак:

"Одамлар қўрқиб қолган. Ҳамма гап ана шу қўрқувга бориб тақалади.Кишилар ҳар ҳил махсус идоралар тазйиқларидан юрак олдиришган. Фақат энг жасур кишиларгина ўз норозилигини билдирмоқда.

МДҲ дан келган кузатувчилар сайловнинг демократик ва ошкора ўтганлигини айтишди. Аммо расмий Москванинг сайловларга муносабати шу пайтгача номаълум бўлиб қолаëтган эди. Бу ҳолат чоршанба куни ўзгарди. Россия ўнг кучлар иттифоқи лидерларидан бири Борис Немцов Чоршанба куни журналистлар олдида чиқиш қилди. Немцов Россияни Реларусда ўтказилган парламент сайлови ва референдум натижаларини тан олмасликка чақирди. Немцовга кўра¸овоз бериш чоғида қонунбузарликка йўл қўйилган. Сайловда 500 мингдан 800 мингга қадар сохта сайлов варақаси қўлланилган.
XS
SM
MD
LG