Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Шимолий Қибрис Турк республикаси ҳукумати бугун истеъфога чиқди.


Меҳмет Али Талъат етакчилигидаги ҳукумат аъзолари ўртасида жорий йил апрелида ўтказилган референдумдан сўнг бўлиниш юз берган эди. Референдумда қибрислик туркларнинг кўпчилиги Қибриснинг турк ва юнон қисмларини бирлаштириш тўғрисидаги БМТ режасини қўллаб-қувватлаган эди. Бош вазир партияси ҳам ана ўша режа тарафдори бўлган. Бироқ унинг коалицион ҳукуматдаги шериклари БМТ режасига қаршилик билдирган.
Қибрислик юнонлар БМТ режасига қаршилик билдиргани туфайли Қибриснинг турклар ва юнонлар яшайдиган қисмлари битта мамлакатга бирлашмади. Натижада жорий йилнинг 1- майида Европа Иттифоқига Қибрис оролининг юнонлар яшайдиган қисмигина қабул қилинди.
XS
SM
MD
LG