Линклар

Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масала музокаралар ўтказиш билангина ҳал бўлиши мумкин, - деб баёнот берди бугун Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий.


Унинг сўзларига қараганда, Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқармоқчи эмаслигини дунё ҳамжамияти олдида исботлаб беришга тайёр.
Буюк Британия, Германия ва Франция "енгил сув", деб аталувчи ёнилғида ишлайдиган атом реакторини қуришда Эронга ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирди. Бундай реактордан тинч мақсадларда фойдаланиш мумкин. Бироқ ундан ҳарбий мақсадларда фойдаланиб бўлмайди.
Расмий Вашингтон фикрича, Эроннинг ядровий дастури қурол ишлаб чиқаришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG