Линклар

Минскда мухолифат томонидан сешанба куни расмий рухсатсиз ўтказилган норозилик акцияси иштирокчилари жавобгарликка тортилди.


Акцияда якшанба куни ўтказилган референдум натижаларидан норозилик билдирилган эди.
Қўлга олинган 46 кишидан 7 нафари балоғатга етмагани учун қўйиб юборилди.
Беларус Социал-демократик партияси раҳбари Николай Статкевич 10 суткага, "Ёш жабҳа" ташкилоти етакчиси Павел Северинец 15 суткага қамалди. Яна бир мухолифатчи партия раҳбари Анатолий Лебедько касалхонада даволанмоқда. Милиция билан тўқнашув пайтида унинг бошига жароҳат етган, қовирғалари синган.
XS
SM
MD
LG