Линклар

Халқаро "Транспаренси интернешнл" ташкилоти ўзининг навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда дунёнинг 146 мамлакатидаги коррупция даражаси тўғрисидаги маълумотлар берилган.


Коррупция энг паст даражада бўлган мамлакат Финляндиядир. У 1-ўринда. Хаити - коррупция даражаси энг юқори бўлган мамлакат. У 146- ўринда.
Ҳужжатда жаҳоннинг 60 мамлакатида бу соҳадаги вазият ўта ёмон эканлиги, бу мамлакатлар ичида Марказий Осиёдаги давлатлар ҳам борлиги таъкидланган.
"Транспаренси интернешнл" вакили Миклош Маршалл бундай деди:

"Афсуски, Марказий Осиё минтақасидан яхши хабар етиб келмади. Бу минтақа рейтинги аввал ҳам жуда паст эди. Бу йил яна-да пастроққа тушиб кетди. Бу тенденция сақланиб қолаётгани ўта ачинарлидир".
XS
SM
MD
LG